Байрок Герб Мадхия Махсус имкониятлар

Одоб-ахлоқ қоидалари

ХТБ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (бундан буён матнда одоб-ахлоқ қоидалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон «Давлат бошқарув органлари ва махаллий ижро этувчи хокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўрисида”ги қарорига мувофиқ ХТБ ходимларининг (бундан буён матнла халқ таълим ходимлари деб юритилади) одоб-ахлоқи, хулқ-атвори, ўз хизмат вазифаларига виждонан муносабатда бўлиши, уларни оишмасдан ва юксак касбий даражада бажариш тартибини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалари

  1. Одоб-ахлоқ қоидалари халқ таълими ходимларининг эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар касбий одоб-ахлоқининг умумий принсиплари ва хизматдаги хулқ атворининг асосий қоидалари йииндисидан иборат.
  2. Одоб-ахлоқ қоидалари халқ тълими ходимлари томонидан бўладиган хуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларнинг содир этилиши сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, халқ таълими ходимларининг юксак хуқуқий онги, Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси, қонунлари ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларига, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш рухида тарбиялашга йўналтирилган.

3.Халқ таълимига ишга кираётган хар бир шахс одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо қўйдирилган холда таништирилади.
4.Халқ таълими ходимлари қонун хужжатлари ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.
Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ХТБ ходимларининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини бахолаш мезонларидан бири хисобланади.

II-боб. Халқ таълими ходимларининг хизмат вақтидаги хулқ-атворининг асосий принсиплари хамда уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари

5.Халқ таълими ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принсиплар асосида амалга оширишлари керак.
А) қонунийлик;
Б) фуқаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
В) ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидойилик;
Г) давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;
Д) адолатлилик, халоллик вахолислик;
Е) манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

  1. Халқ таълими ходимларининг хуқуқлари қуйидагилардан иборат:

А) амалдаги қонун хужжатларида жамоа ва мехнат шартномасида назарда тутилган мехнат шарт-шароитларини яратишни талаб қилиш;
Б) белгиланган вазифалар учун халқ таълимида мехнатга хақ тўлаш шартларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ хажмда хақ тўлашни талаб қилиш;
Г) амалдаги қонун хужжатларига, жамоа ва мехнат шартномасига мувофиқ дам олиш, кафолатли ва бадал тўловлари тўланишини талаб қилиш;
Д) хақ тўланадиган йиллик мехнат таътили берилиши бўйича мурожаат қилиш;
Е) ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлиги сабали ва қонунда белгиланган бошқа холларда ижтимоий химоя қилинишини талаб қилиш;
Ж) жамоаларга доир мехнат низоларида ўзининг манфаатларини химоя қилиш;
З) халқ таълими бўлимлари фаолияти доирасидаги масалалар бўйича мудирга таклифлар киритиш.

  1. ХТБ ходимлари қуйидагиларга мажбур:

А) хизмат вазифаларини бажаришда давлат принсиплари ва талабларига қатъий риоя этиш;
Б) ўз хизмат вазифаларини виждонан ва юксак касбий даражада бажариш;
В) юқори давлат органлари ва халқ таълими рахбариятининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларини, берган топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Г) ўз фаолиятини амалдаги қонун хужжатлари ва ички хужжатларда белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;
Д) ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гурухлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг хуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини хисобга олиш, камситиш холатларига йўл қўймаслик;
Е) ўз хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларининг таъсири билан болиқ бўлган хатти-харакатларга бархам бериш;
Ж) норматив-хуқуқмй хужжатларда белгиланган чеклашлар ва таъқиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оишмай бажариш;
З) ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига бархам бериш;
И) Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини хурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гурухлар ва конфессияларнинг маданий хамда бошқа хусусиятларини хисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;
К) ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубха пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атворидан ўзини тийиш, шунингдек, ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар этказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик;
Л) хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш учун фойдаланмаслик;
М) давлат органида хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш;

  1. ХТБ ходимларининг қонун хужжатлари талабларини ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун сиёсий, иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқлик шунингдек, шахсий важлар ва бошқа субьектив сабаблар асос бўлолмайди.
  2. Агар қонун хужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, халқ таълим ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланади.
  3. Халқ таълими ходимлари коррупсия холатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиши шарт.

-халқ таълими ходимлари ўз рахбарини ёхуд хуқуқни мухофаза қилувчи органларни уларни хуқуқбузарликлар содир этишга одириш мақсадида бирор бир шахсларнинг қилган мурожаатларининг барча холатлари тўрисида, шунингдек бошқа давлат хизматчилари томонидан содир этилган хуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлган хар қандай холатлари хақида хабардор қилиши шарт.

  1. Халқ таълими ходимлари касбий фаолияти давомида ўзларига маълум бўлган ахборотларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни қўришлари шарт, уларнинг ошкор этилганлиги учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
  2. ХТБ мудири, мудир ўринбосари (бундан буён халқ таълими рахбарияти деб юритилади) ўзига бўйсинувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, Халқ таълимида хамда тасарруфида хамдабўлимларида маънавий-психологик мухит шаклланишига кўмаклашиши лозим, улар бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришни талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти-харакатларни содир этишга ундамаслиги керак.

Халқ таълими рахбарияти кадрларни қариндошлик, хамшахарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш холатларига йўл қўймаслиги керак.

Улар гурухбозлик, махаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиши лозим.

Халқ таълими рахбарияти ва ходимлари томонидан қонун хужжатларининг бузилиши фактлари тўрисида мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикр ва мурожаатдаги танқиди учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун ишдан бўшатилишига ёки бошқача шаклда таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини таъминлаши керак.

  1. Халқ таълими рахбарияти қуйидаги вазифаларни бажариши шарт:

-манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши;
-коррупсиянинг олдини олиш чораларини кўриши;
-ходимларни самарали бошқариши;
-ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблаларга эхтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши;
Халқ таълими рахбарияти ўзига бўйсунувчи ходимларнинг хизмат вазифаларини ва хулқ-атвор принсиплари бузаётган хатти-харакатларига (харакатсизлигига) йўл қўйилмаслик чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.

  1. Халқ таълими ходимлари жамоадаги хамкасблари билан ўзаро хушмуомалали, одобли, эътиборли бўлиши, фуқаролар билан муносабатда бўлганда сабр-тоқатли, уларни хурмат қилиши шарт.

Улар халқ таълими тизими ходимларига ва бошқа фуқароларга нисбатан асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш холатларига йўл қўймаслиги керак.
Халқ таълими ходимлари хизмат вазифаларини бажариш чоида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига болиқ холда ташқи кўриниши, кийиниш маданияти, фуқароларнинг халқ таълимига нисбатан хурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши керак.
Улар вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши хамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида алкоголли ичимликлардан, гиёхвандлик ёки токсик моддал таъсиридан мастлик холатида ишга келиши таъқиқланади.Сху куни ишга келган ходим ишга қўйилмайди.

  1. Халқ таълими ходимлари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, айриижтимоий хатти-харакатларга йўл қўймаслиги керак.

III-боб. Манфаатлар тўқнашуви

  1. Халқ таълими ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик холатларига йўл қўймасликлари керак.

Манфаатлар тўқнашуви халқ таълими ходимларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган холатларда пайдо бўлади.
Халқ таълими ходимларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек, улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларда бўладиган бошқа шахслар учун хар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишини ўз ичига олади.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда халқ таълими ходимлари ўз рахбарини дархол хабардор қилиши керак.
Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўрисидаги маълумотни олган рахбар уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
17.Халқ таълими ходимлари ўзларининг ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар этказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги керак.
Халқ таълими ходимлари хар қандай холатларда хам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиши мумкин эмас.Улар ўз рахбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўрисида хабардор қилиши шарт.
18.Халқ таълими ходимлари лавозимига тайинланаётганда ва хизмат вазифаларини бажараётганда ўзининг хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигининг мавжудлиги ёки мавжуд бўлиши имконияти тўрисида маълум қилиши шарт.
IV-боб. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

  1. Халқ таълими ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши уни қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
  2. Халқ таълими ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши аттестасиялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини шакллантиришда хисобга олинади.

21.Ушбу одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилишлари одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши холатларини одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқа тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўрисида хулоса чиқарилади. Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан халқ таълими рахбариятига одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги ва уни жавобгарликка тортиш тўрисида таклифлар киритилади.Йўл қўйилган қоида бузилишининг характерини хисобга олган холда, одоб-ахлоқ комиссияси халқ таълими ходимига нисбатан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик тўрисидаги огохлантириш билан чекланиши мумкин.
Халқ таълими ходими ўзи йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни хақида ахборотни олиш ва ўзини химоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек, амалдаги қонун хужжатларда белгиланган тартибда шикоят қилиш хуқуқига эга.
V-боб. Якуний қоидалар

  1. Одоб-ахлоқ қоидаларида акс эттирилмаган мақсадлар юзасидан вужудга келган муаммоли вазиятлар амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ хал этилади.
  2. Одоб-ахлоқ қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш уни тасдиқлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.